Ташкентское время (GMT+5):
II Международная плодоовощная ярмарка, 6-8 сентября 2017г.
Читать далее...
  • 1 USD = 4070.38 сум
  • 1 EUR = 4697.67 сум
  • 1 RUB = 69.07 сум
  • 1 CNY = 602.17 сум
  • 1 JPY = 367.00 сум
  • 1 GBP = 5296.79 сум
  • 1 KRW = 36.48 сум
Новости

“trade.agrofair.uz” фаолиятини бошлади.

25.04.2017

“trade.agrofair.uz” фаолиятини бошлади.

 

Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекциясининг расмий сайти базасида ва телеграмм мессенжери орқали жорий йилнинг
1 февралидан бошлаб “trade.agrofair.uz” электрон платформаси иш
моқда. Унда маҳаллий ва хорижий корхоналар, фермер хўжаликлари ва экспорт қилувчи корхоналар ҳеч қандай тўсиқларсиз интерактив шаклдаги электрон савдоларда бевосита иштирок этиш имкониятига эга.

Маҳсулотлар нархлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотларига электрон тарзда ариза берилиши ва битимлар тузилиши йўлга қўйилган. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ва харидорлар ўртасидаги ўзаро келишувлар электрон тарзда амалга оширилади. Бу орқали рўйхатдан ўтган ҳар бир иштирокчи нархларнинг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, электрон савдо иштирокчиларининг эркин фойдаланишини, нарх-наво шаклланишида шаффофлик ва ҳолисликни таъминлаш бўйича Сурхондарё, Фаргона, Наманган ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари билан ҳамкорликда семинарлар ва такдимот маросимлари ўтказилди. Республикамизнинг қолган ҳудудларида ҳам  ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Қирғизистон Республикасида Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси ва Ўзбекистондаги GIZ (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти) вакиллари ҳамкорлигида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия ва Қозоғистон вакиллари билан учрашувда Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекцияси томонидан “Trade.agrofair.uz” тақдимоти ўтказилди.

Айни пайтда фермер хўжаликлари ва экспорт қилувчи корхоналар томонидан “trade.agrofair.uz” сайти орқали электрон савдолар ташкил этилишига катта қизиқиш билдирилмоқда, жумладан электрон битимлардан намуналарни такдим қилмоқдамиз.
тикет_образец.jpg
тикет_образец2.jpg

Галерея